Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна бир дори воситаси муомаладан қайтариб олинмоқда
«Tutukon Neo» препарати керакли талабларни бузган ҳолда ишлаб чиқарилгани аниқланган. Мазкур дори воситаси буйраклар яллиғланиш касалликларида қўлланади. Ваколатли орган препаратнинг Ўзбекистонга кириб келган 19 та серияси муомаладан қайтариб олинаётганини маълум қилди.
Фото: Uzpharmcontrol / Telegram
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази «Tutukon Neo ичиш учун эритма 250 мл» дори препаратидан огоҳ бўлишга чақирди.
Испаниядаги Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги (AEMPS) қарорига биноан, Испаниянинг Labaratorio Miquel Y Garriga Inc, S.L. корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган «Tutukon Neo ичиш учун эритма 250 мл» (флаконларда) дори препарати «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)» талаблари бузилган ҳолда ишлаб чиқарилгани аниқланган.
Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази «Tutukon Neo» дори воситасининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келган 19 та серияси (R-049, R-050, R-051, R-078, R-080, R-222, R-236, R-081, R-124, R-204, R-205, R-206, R-218, R-219, R-220, R-221, R-223, R-224, R-225) фармацевтика бозоридан муомаладан қайтариб олинаётганини маълум қилди.
Испаниянинг “Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги” (AEMPS)нининг таснифига кўра, ушбу талабларнинг бузилиши бемор учун жиддий ёки ҳаётий хавф туғдирмайдиган 2-синф сифат нуқсонига киради. “Бу борада юртдошларимиз хавотирга тушмасликларини сўраймиз”, – дейилади ваколатли орган баёнотида.
Маълумот учун, мазкур дори воситаси буйраклар яллиғланиш касалликларида қўлланади.
Мавзуга оид
22:08 / 13.12.2025
Андижон ва Самарқандда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
17:06 / 13.12.2025
“Мақсадимиз кимнидир жазолаш эмас” – дори сотувига оид янги тартиб ҳақида масъуллар билан суҳбат
16:18 / 13.12.2025
Фармацевтикада нарх назорати механизми: рецептли дорилар бўйича низом қабул қилинади
20:57 / 12.12.2025