Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша МиГ-29 қирувчи самолётларини Украинага топширди
Полша Украинага ваъда қилинган МиГ-29 қирувчи самолётларининг биринчи партиясини топширди, деб хабар берди Полша президентининг вакили Маркин Пшидач RMF FM эфирида.
Фото: AVA
«Менинг маълумотларимга кўра, бу жараён аллақачон якунланган, яъни бу биринчи қисмнинг топширилиши. Албатта, келгусида эҳтимолий ёрдам ва қўллаб-қувватлов ҳақида ҳали гаплашамиз», - деди Пшидач.
Варшава айнан нечта самолёт юборганига аниқлик киритилмаган.
Аввалроқ Словакия украиналик ҳарбийларга дастлабки тўртта МиГ-29 қирувчи самолётини юборганди. Бу ҳақда Словакия мудофаа вазири Ярослав Над маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, транспортировка украинлик учувчилар томонидан амалга оширилган. Самолётлар Украина ҳудудига етиб борган.
«Қолган самолётлар Украинага яқин ҳафталар ичида етказиб берилади», — дея қўшимча қилган Над ва хавфсизлик юзасидан бошқа тафсилотларни очиқламаслигини билдирган.
Словакия Украина қуролли кучларига жами 13 та қирувчи самолёт етказиб беришни режалаштирган.
Мавзуга оид
09:54 / 28.03.2026
Полша минглаб ўзбекистонликларни ишга олмоқчи
11:53 / 25.03.2026
Полшада Ўзбекистон фуқароси вафот этди
18:09 / 23.03.2026
Полшалик эркак ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун назарий имтиҳондан 139-уринишда ўтди
08:30 / 23.03.2026