Ўзбекистон | 08:46 / 04.04.2023
12063
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Centrum Air авиакомпанияси Жидда шаҳрига авиапарвозларни амалга оширади

Centrum Air авиакомпанияси халқаро йўналишда авиарейсларни йўлга қўйди. Илк парвоз  Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига амалга оширилди. 8 апрелдан Ўзбекистондан Жиддага ҳар куни парвоз қилиш мумкин.

Ўзбекистонда лоукостер форматида иш бошлаган авиакомпаниялар қатори кенгаймоқда. Яқинда иш бошлаган Centrum Air авиакомпанияси бир кунлик акция доирасида Термиз-Тошкент йўналишидаги авиачипталар нархини 85 минг сўм қилиб белгилагани кўпчиликда қизиқиш уйғотган эди.  

Тошкент аэропортида Centrum Air авиакомпанияси  ўзининг биринчи халқаро рейсини амалга ошираётганининг гувоҳи бўлдик. Илк рейс Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига бўлаётган экан. Компания мутасаддиларининг маълум қилишича, 8 апрелдан бошлаб бу рейс ҳар куни амалга оширилади. Йўловчилар бир кун Тошкентдан, бир кун Намангандан Жиддага учишлари мумкин.

188 нафар йўловчига мўлжалланган Boeing 737 самолётлари ҳеч қандай транзитларсиз тўғридан тўғри Жидда аэропортига қўнади.

Ўзбекистоннинг 12 та вилоятига авиақатновларни йўлга қўйган Centrum Air байрамлар арафасида ўзбекистонликларни арзон авиачипталар акцияси билан мамнун қилишни режалаштирган. Бу билан йўловчиларда авиақатновлардан фойдаланишга иштиёқни янада ошириш кўзда тутилган.

Тел: +998-55-518-88-88

Сайт: www.centrum-air.com

Web: https://centrum-air.com/index.html

Telegram: https://t.me/centrumair

Instagram: centrumair

Facebook: Centrum AIR

Реклама ҳуқуқи асосида

Гулмира Тошниёзова
Тайёрлаган Гулмира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид