Ўзбекистон | 19:19 / 04.04.2023
10473
1 дақиқада ўқилади

ДХХ Тошкент ва Сирдарёда боласини сотмоқчи бўлган аёлларни ушлади

Улар 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Фото: Давлат хавфсизлик хизмати

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ўз боласини сотиш ҳолатларига чек қўйилди.

Жумладан, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган 36 ёшли аёл шу йилнинг 3 февраль куни туғилган ўғил фарзандини 40 минг долларга сотаётган вақтда қўлга олинган.

Шунингдек, Сирдарё вилоятининг Оқ олтин туманида яшовчи аёл шу йилнинг 3 февраль куни туғилган қиз фарзандини Тошкент шаҳрида 20 минг долларга сотишга келишиб, ушбу қийматдан 11,5 минг долларни олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу модда билан айбдор деб топилганлар 8 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид