Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон: Хитой Украинада тинчлик ўрнатиш йўлида «муҳим рол» ўйнаши мумкин
Пекин Украинада «тинчлик сари йўл» топишда «муҳим рол» ўйнаши мумкин, дея маълум қилди уч кунлик давлат ташрифи билан Хитойга келган Франция президенти Эммануэл Макрон.
Хитой пойтахтида Франция фуқаролари билан суҳбатда Макрон Париж «тинчлик ва барқарорлик учун умумий масъулият»га содиқ қолишини таъкидлади.
Шу билан бирга, давлат раҳбари Европани Хитойдан иқтисодий жиҳатдан «ажратиб қўймаслик» кераклигини таъкидлади.
«Биз ўзимизни Хитойдан ажратмаслигимиз керак», — дея Макроннинг сўзларини келтиради AFP. Унинг айтишича, Франция «Хитой билан савдо алоқаларини фаол давом эттириш мажбуриятини олади.
Франция президенти Эммануэл Макрон 5 апрель куни Пекинга етиб келди.
Франция раҳбари Хитойни Россиянинг Украинадаги урушини қўллаб-қувватлашдан қайтаришга умид қилмоқда, деб хабар берди уч кунлик сафар олдидан журналистларга Франция раҳбари идораси вакили.
Манбанинг сўзларига кўра, Макрон Хитой раҳбари Си Жинпинг билан музокаралар чоғида Вашингтон томонидан тез-тез эшитиладиган тўғридан тўғри қарама-қаршилик оҳангидан фарқ қиладиган «бошқа йўл»ни таклиф қилмоқчи.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026