Макрон Си Жинпинг билан учрашувдан сўнг Украина бўйича мулоқотга чақирди
«Украинада барқарор тинчликка эришиш учун музокараларни имкон қадар тезроқ қайта бошлаш керак», деди Макрон Си Жинпинг билан учрашувдан кейин. Хитой раиси Украинадаги «тинч аҳолига қилинган ҳужумларни» қоралади.
Украинада «мустаҳкам тинчликка эришиш учун музокараларни имкон қадар тезроқ қайта бошлаш» зарур. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон 6 апрель, пайшанба куни Хитой раҳбари Си Жинпинг билан учрашувдан сўнг айтиб ўтди. «Россияни ўзига келтириш ва можаро барча иштирокчиларини музокаралар столига ўтказишингизга ишонишим мумкинлигини биламан», — дея Макроннинг Си Жинпингга мурожаатидан иқтибос келтирган ОАВ.
Ўз навбатида, Хитой раҳбари журналистлар билан суҳбат чоғида ядро қуролидан «фойдаланиш мумкин эмас»лигини таъкидлади. Шунингдек, у Украинадаги «тинч аҳолига қарши ҳужумларни» қоралади, деб хабар берди AFP ахборот агентлиги.
Си Жинпинг ўз баёнотида Хитойнинг Украина бўйича «тинчлик режаси»ни кўп такрорлади, дея хабар беради dpa. Хитой раҳбари «барча томонларнинг қонуний хавфсизлик манфаатлари» ҳисобга олиниши кераклигини таъкидлади. У, шунингдек, «мувозанатли Европа хавфсизлик тизими»га чақирди.
Елисей саройи вакилининг сўзларига кўра, сиёсатчиларнинг 6 апрель куни тушдан кейин бўлиб ўтган учрашуви «очиқ ва конструктив» бўлган. У бир ярим соат давом этди, дея қўшимча қилди вакил.
Макрон Хитойга уч кунлик давлат ташрифи билан келди, бунга параллел равишда Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ҳам Пекинга ташрифи буюрди.
Мавзуга оид
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
08:20 / 24.10.2024
Шавкат Мирзиёев Си Жинпинг ва Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан суҳбатлар ўтказди
22:54 / 19.10.2024
Си Жинпинг Хитой армиясини урушга тайёргарликни кучайтиришга чақирди — ОАВ
12:44 / 11.10.2024