Жаҳон | 08:27 / 06.04.2023
10396
2 дақиқада ўқилади

Украина чегара хизмати: Беларусда зарба берувчи куч йўқ

Беларус Республикаси ҳудудида шимолдан Украинага қарши ҳужум бошлаши мумкин бўлган зарба гуруҳларини тузиш қайд этилмаган ва тез орада Беларусдаги руслар сони икки баравар камаяди, чунки 2000 га яқин Россия ҳарбийлари шарққа юборилади. Бу ҳақда Украинанинг Liga.net нашри Давлат чегара хизмати вакили Андрей Демченконинг сўзларига таяниб хабар бермоқда. 

Фото: Сергей Карпухин / Reuters / Scanpix / LETA

Беларус билан чегарадаги вазият тўлиқ назорат остида қолмоқда ва разведка Украина ҳудудига бостириб киришга тайёр бўлган зарба берувчи кучларни қайд этмаяпти, деди Демченко 5 апрель куни кечки брифингда.

Россия Беларусда тактик ядро қуролларини Полша билан чегарада жойлаштиради - Россиянинг Минскдаги элчиси Борис Гризловнинг айтишича, ядро қуроли «Европа ва Америка Қўшма Штатларининг баёнотларига қарамай», Россия ва Беларус Иттифоқ давлатининг «ғарбий чегараларига кўчирилади». Бу ҳақда Беларуснинг БелТА давлат агентлиги хабар берди. 

Борис Гризловнинг сўзларига кўра, Беларус ҳудудида тактик ядро қуролларини жойлаштириш учун омборхоналар 1 июлгача тайёр бўлиши керак. 

25 март куни Россия президенти Владимир Путин Россия Федерациясининг ўз тактик ядро қуролини Беларус ҳудудида жойлаштириш нияти ҳақида маълум қилди. Беларус раҳбари Александр Лукашенко беларус халқи ва парламентига мурожаатида, агар керак бўлса, республикада стратегик ядро қуроллари жойлаштирилиши мумкинлигини инкор этмади. 

Путин Беларусда рус тактик ядро қуролларини жойлаштириш учун махсус омбор қурилиши 1 июлда якунланиши кераклигини маълум қилди. Ўнта самолёт ушбу турдаги қуроллардан фойдаланишга тайёр, «Искандер» ташувчи комплекси топширилди, деди Путин. Унга кўра, экипаж машғулотлари 3 апрелдан бошланади. 

Мавзуга оид