Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода фуқаро қўшнисининг эшагининг қулоқларини кесиб ташлади
Жонивор кўп қон йўқотиши оқибатида нобуд бўлди. Фуқаро 3 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин.
Бухоро вилояти Пешку туманида фуқаро қўшнисига тегишли эшакнинг қулоқларини кесиб ташлади. Бухоро вилояти ИИБ эшакнинг қулоқлари кесиб олингани тасвирланган видео юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, 6 апрель куни соат 16:00 да 1985 йилда туғилган фуқаро У.А. қўшниси фуқаро Ж.Х.га тегишли эшакни томорқа ерига зарар етказгани сабабли икки қулоғини кесган, орадан вақт ўтиб, жонивор кўп қон йўқотиши оқибатида нобуд бўлган.
Ҳозирда фуқаро У.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 2-қисми (Ҳайвонларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келадиган даражада шафқатсиз муносабатда бўлиш)да кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этгани бўйича тўпланган ҳужжатлар маъмурий тартибда чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Пешку тумани судига юборилган.
Ушбу жиноятни содир этиш базавий ҳисоблаш миқдори (амалда — 300 минг сўм, 1 майдан 330 000 сўм)нинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Мавзуга оид
09:30 / 09.06.2026
Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув ҳаракатлари бошланди
14:26 / 15.05.2026
Саида Мирзиёева: «Жўйзар» канали бетонланади — йилига 12 млн куб метр сув тежалади
11:51 / 15.05.2026
Саида Мирзиёева: Ҳудудлардаги муаммолар президент назоратида
10:01 / 12.05.2026