Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқда ҳаракатланаётган юк машинаси ағдарилиб кетди
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Қамчиқ довонида 8 апрел куни Mercedes-Benz русумли юк машинаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, соат 19:50 да Тошкент—водий йўналишида ҳаракатланган юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Воқеа жойига зудлик билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилган.
«Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Довон йўлида иккала томонлама ҳаракат давом этмоқда», — дейилган вазирлик ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
16:10 / 27.10.2025
Радарлар қайд этган қоидабузарликлар учун ҳам жарима баллари ёзилади
00:58 / 24.10.2025
Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди
14:19 / 22.10.2025
Мирзо Улуғбек туманида ЙТҲ: Nexia-3 ва Matiz тўқнашди
08:44 / 21.10.2025