Ўзбекистон | 18:30 / 12.04.2023
24959
1 дақиқада ўқилади

Москвадаги оммавий муштлашувда Ўзбекистон фуқароси пичоқланди

Шимолий кавказликлар ва марказий осиёликлар ўртасида сохта регистрация туфайли жанжал келиб чиққан.

Фото: Видеодан кадр

Россия пойтахтида Шимолий кавказликлар сохта рўйхат туфайли Марказий Осиёдан келганлар билан оммавий муштлашув уюштирди. Бир киши пичоқланди, деб хабар берди Baza.

Можаро Зеленодолская кўчасида юз берган. Ўзбекистонлик уч нафар муҳожир, тожикистонлик ва туркманистонлик танишлари билан сохта регистрацияни амалга оширган кавказликлардан пулларини қайтариб олиш учун борган. Томонлар ўртасида оғзаки жанжал оммавий муштлашувга айланган.

Ўзбекистон фуқаросининг қорнига пичоқ урилган, у касалхонага ётқизилган. Унинг исми-шарифи ва аҳволи ҳақидаги маълумотлар хабарда келтирилмаган.

Муштлашув оқибатида 15 киши — Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон фуқаролари, шунингдек, Чеченистон, Доғистон ва Кабардин-Болқор фуқаролари полицияга олиб кетилган.

Ўзбекистоннинг икки фуқаросига нисбатан майда безорилик ва Россия ҳудудига кириш қоидаларини бузганлик учун баённома тузилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид