Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ёш қизни зўрлашда гумонланаётган шахс қўлга олинди
У уйлардан бирининг ертўласидан топилган.
Фото: Ички ишлар вазирлиги
Наманган вилоятида вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланиб қидирувга берилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берган.
«Наманган вилояти ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган Шерзод Умаров жорий йилнинг 12 апрел куни Наманган шаҳри «Ўзбекистон» кўчасида жойлашган яшаш хонадонининг ертўласидан топилганини маълум қиламиз», дейилади хабарда.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланган.
Бундан аввалроқ ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги уйлардан бири махсус кийимдаги ходимлар томонидан ўраб олингани, ҳовлида ҳам фуқаро кийимидаги ходимлар юргани ва аёл кишининг жазавага тушганча уларга қараб бақираётгани акс этган видео тарқалганди.
ИИВ ахборот хизмати ҳолат юзасидан берган изоҳида тасвирда апрел ойи бошида вояга етмаган қизни зўрлашда гумонланаётган шахсни қўлга олиш жараёни акс этгани, унинг оила аъзоларининг фаол қаршилик кўрсатиши натижасида гумондор қочиб кетганини маълум қилганди.
Ушбу шахс вилоят руҳий-асаб касалликлари шифохонасида назоратда тургани, муқаддам содир этган жиноятлари учун 5 марта судлангани, март ойида ҳам кўчада икки ёш йигитни калтаклагани маълум қилинган.
Мавзуга оид
11:51 / 21.04.2026
Намангандаги мактаблар “Мутолаа” платформасида мажбурий обунага жалб қилинаётгани айтилди
08:35 / 20.04.2026
26 минг доллар эвазига Ҳажга юбормоқчи бўлган шахс қўлга олинди
11:35 / 02.04.2026
Истеъмолчилар чиқиндини олиб кетмаган корхонани антиқа йўл билан жазолади
21:00 / 28.03.2026