Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ва Хитой ўзаро визасиз режим жорий қилади
Қозоғистонликлар учун Хитойга, хитойликлар учун эса Қозоғистонга 30 кунлик визасиз режим жорий қилиниши кутилмоқда. Шу билан бирга томонларнинг фуқаролари 180 кун ичида 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда визасиз юриши мумкин бўлади.
Қозоғистон ва Хитой ўз фуқаролари учун ҳар икки йўналишда ҳам визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда. Тегишли қарор лойиҳаси Қозоғистоннинг очиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сайтига жойлаштирилган.
Қайд этилишича, қозоғистонликлар учун Хитойга, хитойликлар учун эса Қозоғистонга 30 кунлик визасиз режим жорий қилинади. Шу билан бирга томонларнинг фуқаролари 180 кун ичида 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда визасиз юриши мумкин бўлади.
Қарор лойиҳасида кўзда тутилган келишув президент Қосим-Жомарт Тўқаевнинг 2023 йил 18-19 май кунлари Хитойга давлат ташрифи доирасида Сиань шаҳрида имзоланиши кутилмоқда.
Агар бир давлат фуқаролари бошқа томон ҳудудида белгиланган муддатдан кўпроқ вақт қолиш ниятида бўлса, у ҳолда улар мазкур давлат ҳудудига киришдан олдин тегишли виза олиш учун ариза беришлари керак бўлади.
“Шартноманинг имзоланиши Қозоғистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги яқин ҳамкорликни мустаҳкамлашга туртки бўлади”, — дейилади қарор лойиҳасида.
Маълумот учун, Ўзбекистон фуқаролари Хитойга бориш учун виза расмийлаштиришлари керак бўлади. Хитойликлар учун эса Ўзбекистонда 10 кунлик визасиз режим амал қилади.
Мавзуга оид
17:43
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026