Ўзбекистон | 12:39 / 14.04.2023
3810
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Беларус маслаҳатлашувлар дастурини имзолади

Ўзбекистон ва Беларус ТИВ раҳбарлари Самарқандда музокара ўтказди ва 2023-2024 йилларга мўлжалланган маслаҳатлашувлар дастурини имзолади.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов кеча Беларус ташқи ишлар вазири Сергей Алейник билан учрашди.

«Беларус ташқи ишлар вазири Сергей Алейник билан учрашувимиз чоғида вазирликларимиз ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган маслаҳатлашувлар дастурини имзоладик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Twitter’даги саҳифасида. – Ҳужжат кенг кўламли ҳамкорлик масалаларини қамраб олгани билан эътиборга молик. Бугун Минскда Ўзбек маданияти кунлари ҳам бошланди».

Беларус ТИВ раҳбари 14 апрель куни МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид