Намангандаги корхона катта миқдордаги газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Давлатобод туманида оҳак ишлаб чиқарувчи корхона қиймати 4 млрд сўмдан ортиқ ҳажмдаги газдан ноқонуний фойдаланган.
Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги корхона табиий газдан ноқонуний фойдаланган. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Nam Smart Servis компаниясига қарашли объект оҳак ишлаб чиқариш учун тармоққа яширинча уланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, умумий қиймати 4 миллиард сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдаланилган.
Бундан аввалроқ Фарғона вилоятида 18 млрд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқлангани маълум бўлганди. Қувасой туманидаги оҳак ишлаб чиқарувчи корхона тўққиз ой давомида 18 миллион куб метрдан ортиқ газни ноқонуний равишда газ ишлатган.
Мавзуга оид
20:03
Газ қазиб олишнинг қисқариши 2 млрд кубга яқинлашди, нефт ва бензин ишлаб чиқариш ҳам камайиб боряпти
11:31
Энергетика вазирлиги: Иссиқхоналарга газ етказиб бериш бўйича чекловлар йўқ
09:51 / 21.11.2024
Бухоронинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
08:59 / 21.11.2024