«Ўзэнергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда вилоятда ўтказилган назорат тадбирлари давомида 6 та улгуржи истеъмолчи томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланилаётгани аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига етказилган умумий зарар миқдори 18,352 млрд сўмни ташкил этган. Жумладан:

  • Фарғона шаҳрида жойлашган хусусий корхонага қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида ҳеч қандай ҳужжатларсиз 18,314 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган;
  • Ҳозирда қоидабузарларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қонуний баҳо берилмоқда.