Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша ва Венгрия Украинадан ғалла олиб киришни тақиқлади
Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг савдо соҳасидаги бир томонлама ҳаракатлари қабул қилиниши мумкин эмас, дея маълум қилди ЕК. Полша ва Венгрия аввалроқ Украинадан ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб киришни тақиқлаган эди.
Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг савдо соҳасидаги бир томонлама ҳаракатлари қабул қилиниши мумкин эмас. Бу ҳақда 16 апрель, якшанба куни Еврокомиссия (ЕК) вакили маълум қилди. Унинг баёноти Полша ва Венгрия маҳаллий қишлоқ хўжалиги тармоқларини ҳимоя қилиш учун Украинадан ғалла ва бошқа озиқ-овқат импортини тақиқлашини эълон қилганидан кейин эълон қилинди.
Брюссел «Полша ва Венгрия баёнотлари»дан хабардор. «Шу нуқтайи назардан, савдо сиёсати Европа Иттифоқининг мутлақ ваколати доирасида эканлигини ва шунинг учун бир томонлама ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаш зарур», — деди ЕИ вакили.
«Бундай қийин пайтларда Европа Иттифоқи доирасидаги барча қарорларни мувофиқлаштириш ва уйғунлаштириш ниҳоятда муҳим», — дейилади баёнотда.
Полша ҳукумати Украина ғалласи ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлади, деди ҳукмрон «Қонун ва адолат» партияси раҳбари Ярослав Качинский 15 апрель куни.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳаракат Украинадан арзонроқ маҳсулотлар кириб келиши сабабли инқироз таҳдиди остида қолган Полша қишлоқ хўжалиги секторини ҳимоя қилиш учун зарур. «Биз Украинанинг доимий дўсти ва иттифоқчиси бўлганмиз ва шундай бўлиб қоламиз. Биз уни қўллаб-қувватладик ва қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Лекин ҳар бир давлат, ҳар бир ҳукуматнинг бурчи ўз фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилишдир», - деди Качинский ва Варшава масалани ҳал қилиш учун Киев билан музокаралар олиб бораётганини билдирди. Импорти ман этиладиган маҳсулотларнинг тўлиқ рўйхати 18 номдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан сут, тухум, сабзавот, гўшт, асал ва бошқа товарлардан иборат.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026