Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ўзига хавф туғилса Исроил шаҳарларини йўқ қилмоқчи
Бу ҳақда Эрон президенти маълум қилди.
Фото: РИА Новости
Исроилнинг Эрон хавфсизлигига таҳдид соладиган энг кичик ҳаракати Ҳайфа ва Тел-Авивнинг вайрон бўлишига олиб келади. Бу таҳдидни Эрон президенти Иброҳим Раисий Теҳронда Миллий армия куни муносабати билан ўтказилган ҳарбий параддаги чиқиши чоғида айтди.
Унинг сўзларига кўра, Эрон армияси «аксилинқилобий унсурлар, такфирчилар ва душманларга қарши кучли тўсиқдир».
«Хорижий кучлар, хусусан АҚШ Яқин Шарқда беқарорликни келтириб чиқармоқда. Бу кучлар имкон қадар тезроқ минтақани тарк этиши керак. Ҳолбуки, Эрон Қуролли кучлари минтақада хавфсизлик омили ҳисобланади», деди Раисий.
Шу билан бирга, Эрон президенти Исроилдан келаётган таҳдидларни бартараф этишга тайёрлигини таъкидлади.
Парад доирасида Эроннинг ҳарбий қудрати, жумладан, ракета-ташувчилар, танклар, зирҳли техникалар, учувчисиз учиш аппаратлари, радар ва зенит-ракета тизимлари намойиш этилди.
Аввалроқ, Исроил агар Теҳрон уранни бойитиш даражасини 60 фоиздан оширса, Эронга ҳарбий зарба беришга тайёрлигини маълум қилган эди. Уранни 90 фоизга бойитиш ядро қуролини ишлаб чиқаришга имкон туғдиради.
Мавзуга оид
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026
АҚШ ва Эрон можарони тўхтатиш бўйича меморандум имзолашга яқин — ОАВ
09:52 / 06.05.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги «Озодлик лойиҳаси» тўхтатилишини маълум қилди
08:28 / 06.05.2026