Ўзбекистон | 18:27 / 18.04.2023
8803
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадида келган чет эл фуқаролари сони маълум бўлди

Дастлабки 3 ой ичида 108 мингдан ортиқ хорижлик бўш вақтини ўтказиш ва дам олиш учун Ўзбекистонга келган.

Фото: KUN.UZ

2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадида келган чет эл фуқароларнинг умумий сони 1487,7 минг кишини ташкил этди.

Статистика агентлиги маълумотларида қайд этилишича, туристик мақсадда мамлакатга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

- қариндошларини йўқлаш – 1322,1 минг;

- бўш вақтини ўтказиш ва дам олиш – 108,1 минг;

- хизмат сафари – 27,0 минг;

- даволаниш – 17,5 минг;

- тижорат – 9,7 минг;

- ўқиш – 3,3 минг.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид