Ўзбекистон | 13:28 / 20.04.2023
9176
2 дақиқада ўқилади

Хитой 6 йил ичида Ўзбекистонга қанча сармоя киритгани маълум қилинди

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги мамлакат делегациясининг Хитойга ташрифи давомида бир қатор муҳим учрашувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Хитой Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Гочжун билан ўтказилган учрашувда мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда манфаатларга жавоб берадиган барқарор ҳамда мустаҳкам алоқалар ўрнатилганлиги таъкидланди.

2022 йил якунларига кўра, Хитой Ўзбекистоннинг иккинчи йирик савдо шериги бўлгани, Хитой билан савдо айланмаси қарийб 9 миллиард долларга етгани қайд этилди. Ўтган йилда мамлакатда Хитой капитали иштирокида 275 та янги корхона ташкил этилган бўлса, бугунги кунда республикада Хитой инвестициялари иштирокидаги 2100 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатаётгани айтилди.

2016-2022 йилларда Хитой компаниялари ва ҳукумати томонидан  нефть ва газ излаш, тўқимачилик ва кимё саноати, инфратузилмани яратиш, транспорт, телекоммуникация ва қурилиш каби соҳаларда Ўзбекистонга 10 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритгани қайд этилди.

Шу билан бирга, мамлакатлар ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ерлардан унумли фойдаланиш хамда ижтимоий соҳаларда Хитой тажрибасини қўллаш муҳимлигига урғу берилди.

Мавзуга оид