Спорт | 23:08 / 26.04.2023
25920
1 дақиқада ўқилади

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келади

У ФИФА билан ҳамкорликда ташкил этилаётган терма жамоалар базасини кўздан кечиради. 

Фото: Getty Images

ФИФА президенти Жанни Инфантино жорий йилнинг 5-6-май кунлари Ўзбекистонга келади. 

Инфантино бошчилигидаги делегация ташриф давомида Ўзбекистонда ФИФА билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида барпо этилаётган терма жамоалар базасини кўздан кечириши, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари билан расмий учрашув ўтказиши режалаштирилмоқда. 

53 ёшли швейцариялик мулозим 2016 йилдан буён ФИФА президенти лавозимида ишлаяпти. Унинг раҳбарлигида футбол соҳасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, жаҳон чемпионати иштирокчилари сони кўпайди, ҳакамларга видеолавҳадан фойдаланиш имконияти берилди, футбол ва трансфер қоидалари ўзгартирилди. Инфантино 2019 ва 2023 йилда ФИФА президентлигига қайта сайланишга муваффақ бўлган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид