Жаҳон | 10:04 / 27.04.2023
3855
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ва ЕИ Зеленский-Си Жинпинг музокараларини олқишлади

Вашингтон ва Брюссел Украина президенти ва Хитой раҳбари ўртасидаги телефон суҳбатини олқишлади. Ҳудудий муросалар ҳисобига тинчлик бўлиши мумкин эмас, деди Зеленский.

Фото: Reuters

АҚШ маъмурияти Украина президенти Володимир Зеленский ва Хитой раҳбари Си Жинпинг ўртасидаги телефон суҳбатини олқишлади. Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби 26 апрел, чоршанба куни: “Раис Си ва президент Зеленский ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтгани ҳақидаги хабарни мамнуният билан қабул қилдик", деди. "Бу бирон бир мазмунли тинчлик ҳаракати ёки режа ёхуд таклифга олиб келадими, мен ҳозир буни биламиз, деб айта олмайман", дея қўшимча қилди Кирби.

“Биз узоқ вақтдан бери бу урушнинг тугашини хоҳлаётганимизни айтмоқдамиз”, деди Жон Кирби ва агар Россия Украинадан қўшинларини олиб чиқса, у “дарҳол” тугаши мумкинлигини қўшимча қилди. “Агар музокаралар орқали тинчликка эришиш мумкин бўлса, бу президент Зеленский бунга тайёр бўлганида... кучли позициядан гапира олганида содир бўлиши керак”, деди америкалик амалдор.

“Биз, албатта, адолатли дунёга эришиш йўлидаги ҳар қандай саъй-ҳаракатларни олқишлаймиз – агар бу дунё адолатли, барқарор ва ишончли бўлса”, деди у. “Фикримизча, украиналиклар ва президент Зеленский шахсан бунга ҳисса қўшмаса ва қўллаб-қувватламаса, бу барқарор ёки ишончли бўлмайди”, деди Жон Кирби.

Европа Иттифоқи ҳам Украина президенти Володимир Зеленский ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпингнинг телефон орқали мулоқотини олқишлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид