Ўзбекистон | 11:32 / 27.04.2023
3696
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда қарийб 1 млрд сўмлик кучли дорилар ноқонуний муомаладан олинди

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва ДХХ ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида қарийб бир миллиард сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олинди.

Видеодан кадр

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ходимлари томонидан Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида яшовчи шахслар Тошкент шаҳрида кўп миқдорда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаш учун Чилонзор туманида жойлашган хонадондан фойдаланиб, шу ердан тарқатиш ишлари билан шуғулланаётганлиги ҳақида тезкор маълумот олинган. 

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва ДХХ Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 2003 йилда туғилган, шахс Чилонзор тумани ҳудудида 700 дона “Регапен” ва 50 дона “Тропикамид” дори воситаларини билан ушланди.

Шунингдек, тадбир давомида дори воситаларни тарқатиш мақсадида фойдаланиб келинаётган Чилонзор тумани 30-даҳадаги хонадоннинг ётоқхонасидан жами 14 168 дона “Регапен”, 895 дона “Лирика” ва 589 дона “тропикамид” дори воситалари топилиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Тадбир давомида жами 16 392 дона умумий нархи 963 300 000 сўм бўлган кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олинди.

Ҳозирда олинган ашёвий далилларнинг Ўзбекистонга кириб келиш каналини аниқлашга қаратилган тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид