Озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлашиши давом этяпти – МҲТИ
Апрел ойида балиқ маҳсулотлари 3400 сўмга, мевалар 393 сўмгача, ун 1375 сўмгача арзонлашган.

Апрел ойининг 2 ҳафталик озиқ-овқат маҳсулотлари нархи солиштириб чиқилганда балиқ, мева, торт, ширинликлар ва ун нархлари пасайгани маълум бўлди. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари кузатувларини эълон қилди.
Институт маълумот беришича, таҳлил учун супермаркетлардаги 100 турдаги 6483 та истеъмол товарлари бўйича статистик маълумотлар web-scraping йўли билан юклаб олинган. Ҳар бир товар тури бўйича 2023 йилнинг 7, 14 ва 20 апрелидаги нархлар солиштирилган.
Натижалар шуни кўрсатадики, балиқ маҳсулотлари 14 апрелда 7 апрелдагига нисбатан ўртача 188 сўмга, 21 апрелда эса 7 апрелдагига нисбатан 3400 сўмга, мевалар тегишли равишда 36 сўмга ва 393 сўмга, торт ва ширинликлар 126 сўмга ва 257 сўмга, ун 333 сўмга ва 1375 сўмга арзонлашган.
Маълумот учун, президент фармони билан 2024 йил 1 январгача 36 турдаги товарлар гуруҳига нисбатан божхона божлари олиб ташланганди. Шундан кейин имтиёзли асосда импорт қилинаётган товарларнинг 24 тури бўйича нархлар арзонлашгани маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Янги “иномарка”лар савдоси 2 баробардан кўпроққа камайиб кетди
Иқтисодиёт | 10:04 / 23.03.2025
Яна учта муҳим ўйин. Ўзбекистонга мундиалга чиқиш учун қандай натижалар керак?
Спорт | 17:29 / 22.03.2025
“Ҳайдовчиларнинг манфаати энг охирги ўринда бўлиши керак” – тезлик “чегирмаси”нинг оширилиши эътирозга сабаб бўлмоқда
Ўзбекистон | 10:45 / 22.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Бола ёлғон гапирган” – мактабда номаълум шахслар бериб кетгани айтилган конфетни ўқувчи ўзи сотиб олгани маълум бўлди
Жамият | 10:02
-
Туркиядаги намойишлар: 1100 дан ортиқ киши қўлга олинди
Жаҳон | 09:34
-
АҚШ Давлат департаменти: Украинадаги тинчлик бўйича тафсилотлар сулҳдан кейин очиқланади
Жаҳон | 09:13
-
Пентагон раҳбари Ямандаги ҳусийчиларга зарбалар бўйича маълумот сизиб чиққанини рад этди
Жаҳон | 09:11
Мавзуга оид

11:25 / 08.09.2023
Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда Самарқанд декларацияси қабул қилинди

15:24 / 26.01.2022
Блэкаут сабаб бозорда маҳсулотлар нархи ошиб кетмайди – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

19:13 / 05.11.2021