Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцария БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилишни бошлади
Май ойида БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қиладиган Швейцария можароларда воситачи сифатидаги обрўсини оқлаш ниятида, деди мамлакатнинг БМТдаги вакили Паскал Берисвил.
1 май, душанба куни Швейцария биринчи марта БМТ Хавфсизлик кенгашининг раисига айланди ва Россия ўрнини ротацион равишда эгаллади. Бу ойда Хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилиб, у мулоқот ўрнатишда воситачи ва ёрдамчи сифатида ўз обрўсини оқламоқчи, деди мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Паскал Берисвил журналистларга.
Айни пайтда, 2022-йил 24 февралда Россиянинг Украинага ҳарбий ҳужуми бошланганидан бери Швейцариянинг бетарафлик сиёсати билан боғлиқ қарорлари бир неча бор танқид қилинган. Хусусан, Берн расмийлари Швейцарияда ишлаб чиқарилган қуролларнинг бошқа давлатлар томонидан Киевга ўтказилишига бир неча бор вето қўйган. Бундан ташқари, у санкцияга учраган россияликларнинг шахсий активларини Украинани тиклашга топширишдан бош тортди ва бундай активларни музлатиш гуруҳига қўшилди.
Апрел ойида Россия БМТ Хавфсизлик кенгашига раис бўлди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Нью-Йоркда БМТ Хавфсизлик кенгаши тадбирларига мезбонлик қилди. Улардан бирида у Ғарбни “бутун инсоният номидан гапириш” ҳуқуқига эга бўлмаган “озчилик” деб атади.
Ўз навбатида, Лавров иштирокидаги учрашувларнинг бошқа иштирокчилари Москва ҳаракатларини кескин танқид қилди. Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерришнинг таъкидлашича, Россия босқинчилиги “мамлакат ва унинг халқига катта изтироб ва вайронагарчилик келтирмоқда”, шунингдек, COVID-19 пандемияси сабаб бўлган иқтисодий нотинчликни янада кучайтирмоқда.
“Йирик давлатлар ўртасидаги таранглик тарихий чўққига етди”, - дея таъкидлади у ва улар ўртасидаги тўқнашув хавфи ҳам худди шундай юқори эканлигини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
11:23
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
22:32 / 25.06.2026
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган 43,5 млн доллар активлари тиббиётга йўналтирилди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
08:55 / 20.06.2026