Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Прокуратура тўғрисида»ги қонунга қўшимчалар киритилмоқда
Қонунчилик палатаси мажлисида «Ўзбекистон Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан «Прокуратура тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Фото: Қонунчилик палатаси
«Мамлакатимиз хавфсизлиги ва тинчлигини, халқимиз осойишталигини сақлашда замонавий қуролланган миллий армияни шакллантириш ва Қуролли Кучлар тизими муҳим ўрин тутади», — деди Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Ботир Қудратхўжаев.
Ҳужжат билан «Прокуратура тўғрисида»ги қонунга Ҳарбий прокуратура органларининг Ўзбекистон Қуролли кучлари тизимида қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни кучайтиришга, шунингдек, ҳарбий прокуратура органларига ходимларни ҳарбий хизматга қабул қилиш, лавозимидан озод этиш ҳамда уларга ҳарбий унвонлар беришга доир қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Қонун лойиҳаси қабул қилиниши Ўзбекистон Қуролли кучлари тизимида қонунийликни таъминлашга, шу жумладан Қуролли кучлар тизимида мамлакат хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашга доир қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини, бюджет маблағлари ва давлат мулкини талон-торож қилиш ҳолатларининг олди олинишига ҳамда ҳарбий прокуратура органларининг мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.
Қонун лойиҳаси юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалардан сўнг ҳужжат депутатлар томонидан қабул қилинди.
Мавзуга оид
12:31
1 млрд сўмлик табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди
11:13 / 02.03.2026
9 минг доллар талаб қилган прокуратура ходими ушланди
09:30 / 26.02.2026
“Ноҳақ айблашди” – Самарқандда собиқ ИИБ ходими Олий суддан адолат кутяпти
11:54 / 16.02.2026