Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боғчадаги педофилия воқеаси: директорнинг ўғли ушланган
Болалар боғчаси раҳбарининг 15 яшар ўғли 4 нафар қизга тегажоғлик қилгани айтилганди. Агар ҳолат терговда ўз тасдиғини топса, мудиранинг ўғли узоқ муддатга қамалиши мумкин.
Боғчадаги ҳолат юзасидан Kun.uz’га жинсий тажовузга учрагани айтилган болаларнинг ота-оналари хабар берган ва аввалроқ уларнинг интервьюлари эълон қилинганди.
Ота-оналарнинг сўзларига кўра, воқеа 2 май куни тушдан кейин 6 ёшли болалар гуруҳи ухлашга кирганида содир бўлган ва гумонланувчи бола 4 нафар қизчага тегажоғлик қилган. Маълум бўлишича, боғчада мудиранинг икки ўғли бемалол гуруҳларга кириб юрган.

Ушбу воқеа тафсилотлари ОАВда ёритилганидан сўнг ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси 2008 йилда туғилган йигит Жиноят кодексининг 119-моддасида кўзда тутилган жиноятни содир этишда гумонланаётгани, айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этаётганини маълум қилди.
Бош прокуратура эса боғча болаларига нисбатан содир этилган жиноят иши тергови қатъий назоратга олинганини билдирди.

Ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт ва психологик экспертизалари тайинланган. Kun.uz манбасига кўра, мудиранинг ўғли тегишли тартибда ушланган.
Ота-оналар томонидан айтилаётган ҳолат ўз тасдиғи топса, 15 ёшли болага нисбатан қандай жазо қўлланилади? Бу ёшдаги шахсни жиноий жавобгарликка тортиш мумкинми?

Қонунчиликда бир қатор жиноятлар учун 14 ёшга тўлмаган шахслар ҳам жавобгарликка тортилиши белгиланган. Жиноят кодексининг 119-моддасида кўзда тутилган жиноят, яъни жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш ҳам шулар жумласидан.
Гумонланувчи 2008 йилда туғилгани айтилмоқда. Демак, агар важлар тасдиқланса, ушбу ҳолатда у жазодан қутулиб қола олмайди.

Чилонзордаги боғчада жабрланувчилар 6 ёшдаги норасида гўдаклар. Яъни жинсий жиноят ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан содир этилган. Бунинг учун эса ЖК 119-моддаси бўйича энг оғир жазо – 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
12:53
Машинада унутиб қолдирилган боғча боласи димиқиб вафот этди. Бу Қашқадарёда бир йил ичидаги иккинчи шундай ҳодиса
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
13:52 / 26.05.2026
Бувиси мунтазам тазйиқ ўтказиб келган 3 нафар бола Туркиядан ватанга қайтарилди
10:24 / 24.05.2026