Ўзбекистон | 13:26 / 06.05.2023
3219
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-Франция савдо палатаси ташкил этилади

Ўзбекистон-Франция савдо палатаси ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида айтилган.

Фото: Dunyo

Шавкат Мирзиёев кеча қўшма Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси, Франция ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик масалалари ва хориждаги француз фуқароларининг ишлари бўйича вазир-делегати Оливье Бешт бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

“Яшил” иқтисодиёт, қазиб чиқариш тармоғи, туризм инфратузилмаси ва коммунал тармоқларни модернизация қилиш, бошқа устувор йўналишларда амалга оширилаётган стратегик лойиҳалар изчил бораётгани қайд этилди.

Ўзбекистон етакчиси Ўзбекистон-Франция савдо палатасини таъсис этиш ва ишбилармонлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини жорий этиш борасидаги режаларни қўллаб-қувватлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид