18:43 / 06.05.2023
9087

Прилепинга суиқасд қилишда гумонланувчи қўлга олинди

30 ёшли гумонланувчи аввал судлангани айтилмоқда.

Фото: ТАСС

Россиянинг Нижний Новгород вилоятида собиқ ёзувчи Захар Прилепин ҳаётига суиқасд уюштиришда гумонланувчи шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги маълум қилди. Қўлга олинган шахс 1993 йилда туғилгани ва аввал судлангани айтилмоқда.

6 май куни Нижний Новгород вилоятининг Бор шаҳри яқинида Прилепин жойлашган машина портлатиб юборилди. Унинг ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Прилепиннинг ўзи гўё тирик қолган, аммо оғир яраланган - иккала оёғи синган. Машинада қўлбола портловчи қурилма бўлгани ва масофадан туриб портлатилгани тахмин қилинмоқда.

Прилепин собиқ ёзувчи, 2014 йилдан бери Владимир Путиннинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Қрим аннексия қилинганидан сўнг у замонавий Россия ҳукуматига муносабатини қайта кўриб чиққанини ва унга нисбатан «шахсий сулҳ» эълон қилганини айтди. Икки йилдан сўнг Украинага қарши жангга отланди ва ўз таъбири билан айтганда, «кўплаб одамларни ўлдирган жанговар бўлинмани бошқарган». У урушда икки йил ўтказди ва 2023 йил январь ойида Миллий гвардия қўшинлари Федерал хизмати билан шартнома имзолаб, қайтиб келган эди.

Top