Жаҳон | 12:22 / 06.05.2023
20266
1 дақиқада ўқилади

Украина Киев яқинида «Кинжал» ракетаси йўқ қилинганини тасдиқлади

Украина 4 майга ўтар кечаси Украина Қуролли кучлари Киев вилоятига ҳужум чоғида Россия қўшинлари томонидан учирилган «Кинжал» гипертовушли ракетасини уриб туширганини расман эълон қилди. 

Фото: Рус ОАВ

Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони генерал-лейтенант Николай Олешчукнинг сўзларига кўра, ракета Американинг Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ёрдамида йўқ қилинган

«Украина халқини тарихий воқеа билан табриклайман! Ҳа, биз «бетакрор» «Кинжал»ни уриб туширдик!» - деб ёзди Олешчук Telegram-каналида. 

Бир неча соат олдин Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги спикери Юрий Игнат Defense Express порталининг Киев узра «Кинжал» ракетаси йўқ қилингани ҳақидаги маълумотларини рад этганди.

«Ушбу ракета қўлланилиши эҳтимоли бор эди, аммо баллистик ракеталар қайд этилмади», деб тушунтирганди Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги вакили Юрий Игнат «Суспільне» нашрига.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид