АҚШ Киевга 1,2 млрд долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда
Украинага Америка ёрдамининг янги катта пакети ойлар ва ҳатто йиллар учун мўлжалланган. У Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш учун ускуналар етказиб беришни ўз ичига олади.
АҚШ Украина ҳудудига Россиянинг учувчисиз учоқлари ва ракета ҳужумлари давом этаётган бир пайтда, Украинага ҳаво мудофаасини кучайтириш учун 1,2 миллиард долларлик янги узоқ муддатли ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади. Бу ҳақда 8 май, душанба куни кечқурун AP агентлиги Америка маъмуриятидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Ушбу пакетнинг тақдим этилиши, эҳтимол, 9 май куни эълон қилинади. Ҳарбий ёрдам Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (USAI) доирасида кўрсатилади.
Пентагон омборларидан Киевга тез-тез юбориладиган Америка техника, қурол ва ўқ-дориларидан фарқли ўлароқ, янги молиявий ёрдам пакети узоқ муддатда Украинанинг хавфсизлик эҳтиёжларини қондириш учун ойлар ва ҳатто йиллар давомида сарфланади.
Вашингтон томонидан ажратилган маблағ эвазига Украина учун HAWK ҳаво мудофаа тизимлари, ракеталар, артиллерия снарядлари, учувчисиз самолётлар ва сунъий йўлдош тасвирлари харид қилиниши режалаштирилган. Шунингдек, турли техникаларга доимий техник хизмат кўрсатиш ва унга эҳтиёт қисмлар харид қилиш ҳам молиялаштирилади.
Янги пакетни ҳисобга олган ҳолда, Россиянинг Украинага қуролли бостириб кириши бошланганидан бери Киевга берилган ҳарбий ёрдамнинг умумий миқдори қарийб 37 миллиард долларни ташкил қилади.
Украинанинг Россия қўшинларига қарши баҳорги ҳужумга тайёргарлик кўриши фонида Киевга навбатдаги ҳарбий ёрдам тайёрланмоқда. AP агентлигининг қайд этишича, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ҳамон муаммоларни бошдан кечирмоқда.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024