Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Гуржистонни Россиядан “ишончсиз самолётлар”ни киритмасликка чақирди
Европа Иттифоқи Гуржистонни Россия самолётларининг техник ишончсизлиги сабабли ўз ҳудудига киришига йўл қўймасликка, шунингдек, авиация соҳасида ЕИ санкцияларига қўшилишга чақирди.
Брюссел 11 май, пайшанба куни Тбилисини “ишончсиз Россия самолётларини” ўз ҳудудига киритмасликка чақирди. Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича вакили Питер Стано сўзларига кўра, Ғарб санкциялари туфайли Россия халқаро хавфсизлик стандартларига риоя қилиш учун зарур бўлган самолёт паркининг 95 фоизини янгилай ёки модернизация қила олмаяпти.
Европа Иттифоқи аъзо бўлишга интилаётган давлат сифатида Гуржистонни Россияга, жумладан, авиация соҳасида жорий қилинган санкцияларга қўшилишга ва уларни четлаб ўтишга уринишларни кузатишга чақиради. Европа Иттифоқи Украинага бостириб кириши учун жазо чоралари доирасида Россияга, Россиядан ёки Россия узра парвозларни амалга оширишга рухсат бермайди.
Россия Федерациясига кириш визаларининг бекор қилиниши бўйича, фақат Гуржистон фуқаролари ушбу таклифдан фойдаланиш ёки фойдаланмасликни ҳал қилиш ҳуқуқига эга, деди Стано.
Бир кун аввал Россия президенти Владимир Путин 15 майдан Гуржистон фуқаролари учун виза режимини бекор қилиш ва 2019 йилдан бери амалда бўлган Россия Федерациясидан Гуржистонга ҳаво қатновига қўйилган тақиқни бекор қилиш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Гуржистон фуқаролари, ушбу фармонга кўра, Россияга фақат паспортини кўрсатиш орқали киришлари мумкин бўлади - агар улар мамлакатда 90 кундан кам бўлмоқчи бўлса ва ўқиш ёки ишлаш ниятида бўлмаса.
Бу маълумотга Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили Twitter’да изоҳ берди. "Россиянинг навбатдаги провокацияси! Россия Украинага қарши тажовузни давом эттириб, бизнинг ҳудудимизни эгаллаб олиш давом этар экан, Гуржистон билан тўғридан тўғри рейсларнинг тикланиши ва виза режими бекор қилинишини қабул қилиб бўлмайди", деб ёзган у.
Мавзуга оид
14:42 / 04.07.2026
Европа сари навбатдаги бекат. Шавкат Мирзиёев – Гуржистонда
13:49 / 04.07.2026
23 йиллик тарихий ташриф. Гуржистон билан алоқаларнинг яхшиланиши нега муҳим?
17:34 / 03.07.2026
Тбилисида Алишер Навоий ҳайкали очилди
14:55 / 03.07.2026