«ЎзЛиДеП» Мирзиёевни президентликка номзод сифатида кўрсатади
Айни вақтга келиб тўрт партиянинг президентликка номзодлари маълум бўлиб улгурди.

Фото: Президент матбуот хизмати
«ЎзЛиДеП» сиёсий кенгаши амалдаги президент Шавкат Мирзиёев номзодини президентликка кўрсатишни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда партия Сиёсий кенгашининг навбатдаги мажлисида қарор қабул қилинган.
Мажлисда муддатидан илгари ўтадиган президентлик сайловида «ЎзЛиДеП»нинг иштироки ва партиянинг навбатдаги қурултойида партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинган.
«O‘zLiDeP Сиёсий кенгаши аъзолари Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатиш масаласини навбатдаги партия Съезди муҳокамасига киритилишини бир овоздан қўллаб-қувватладилар», дейилади ЎзА хабарда.
Шу тариқа, айни вақтга келиб «Миллий тикланиш»дан бошқа тўрт партия президентликка номзодларини аниқлаб бўлди.
Экологик партия ва Ўзбекистон Халқ демократик партиялари ўз раҳбарлари Абдушукур Ҳамзаев ва Улуғбек Иноятовни президентликка номзод сифатида кўрсатади. «Адолат» социал-демократик партияси номзод кўрсатиш бўйича бўлажак қурултойда кўриб чиқиш учун Робахон Анваровна Маҳмудова номзодини маъқуллади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди

00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди

20:19 / 24.12.2024