Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг ЖАРдаги элчиси бу давлатни Россияга қурол етказиб беришда айблади
АҚШнинг ЖАРдаги элчиси Рубен Бриджетининг фикрича, декабр ойида ЖАРда юк кемасига Россия учун қурол-яроғ ортилган. Қўшма Штатлар расман бу фактдан хавотир билдирди.
АҚШнинг Жанубий Африка Республикасидаги элчиси Рубен Бриджети ушбу мамлакат расмийларини Россияга қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб беришда айблади, деб хабар бермоқда dpa 12 май, жума куни маҳаллий матбуотга таяниб. Элчи пайшанба куни Преторияда жанубий африкалик журналистлар билан учрашувда тегишли баёнот билан чиқди.
Элчининг сўзларига кўра, қурол ва ўқ-дорилар декабр ойи бошида Саонестаун денгиз портида бўлган Россиянинг “Леди Р” юк кемасида РФга етказилган. Агентлик маълумотларига кўра, элчи бу маълумотга тўлиқ ишонган ва ҳатто бу ҳақиқат деб қасам ичган.
Қўшма Штатлар ҳам воқеа юзасидан расман хавотир билдирди. "Қўшма Штатлар ўтган йил декабр ойида Россиянинг санкция остидаги юк кемаси Жанубий Африка ҳарбий портига кирганидан жиддий хавотирда. Биз ўз хавотиримизни бевосита ЖАР расмийларининг бир нечта вакилларига билдирдик", - деди пайшанба куни Давлат департаменти матбуот котиби ўринбосари Ведант Пател.
Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамапосанинг айтишича, расмийлар воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда. Расмий равишда Жанубий Африка Россия ва Украина ўртасидаги урушда нейтрал позицияни эгаллайди, аммо Ғарб давлатлари бу мамлакатни Россияга яширин ён босишда гумон қилмоқда.
Мавзуга оид
08:25 / 12.06.2026
ЖЧ-26. Очилиш ўйинида учта қизил кўрсатилди
13:57 / 21.12.2025
ЖАРдаги барда отишма. Ўнга яқин киши ҳалок бўлган
10:41 / 28.11.2025
Вашингтон–Претория можароси: Трамп ЖАРни G20 Майами саммитидан четлатмоқчи
21:27 / 06.11.2025