Ўзбекистон | 13:23 / 13.05.2023
5055
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда CubeSat илмий-таълим сунъий йўлдоши ишлаб чиқилади ва учирилади

Ўзбекистонда CubeSat илмий-таълим сунъий йўлдоши ишлаб чиқарилади ва учирилади. Бу ҳақда АОКАда “Ўзбеккосмос” агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Фото: Depositphotos

Жорий йилнинг 26-27- апрель кунлари Ўзбекистон иккинчи бор халқаро космик ҳамжамият конференциясига мезбонлик қилди. Ўзбекистон иккинчи бор 30 дан ортиқ давлатдан 250 дан ортиқ космик корпорациялар, агентлик ва қўмиталар вакилларининг учрашув жойига айланди.

"Ўзбеккосмос" томонидан ташкил этилган ушбу халқаро конференциянинг кун тартиби халқаро ҳамкорлик ва сармоя, хавфсизлик, молия, космик соҳани тартибга солиш, янги сунъий йўлдош технологиялари, New Space индустриясидаги глобал тенденциялар, Геоахборот технологиялари, Ерни масофадан зондлаш, сунъий йўлдошли алоқа каби мавзуларни қамраб олди. 

Тадбир доирасида “Ўзбеккосмос” агентлиги ва Инновацион ривожланиш агентлиги ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида Ўзбекистонда CubeSat илмий-таълим сунъий йўлдошини ишлаб чиқиш ва учирилиши режалаштирилаётгани эълон қилинди. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади - сунъий йўлдошни яратиш, йиғиш, учириш ва келгусида бошқариш бўйича зарурий салоҳиятни яратиш ҳисобланади. 

Шунингдек, Туркия, АҚШ, Қозоғистон ва БАА билан бир қатор қўшма лойиҳалар бўйича келишувга эришилди. Уларнинг аксарияти соҳа учун янги кадрлар тайёрлашга қаратилган. 

Мавзуга оид