Жамият | 19:00 / 17.05.2023
17447
4 дақиқада ўқилади

ISHONCH дўконлар тармоғи ўзининг 4 та янги филиалини ишга туширди

Фото: ISHONCH дўконлар тармоғи

Ҳозирги кунда ISHONCH бренди – республика бўйлаб маҳсулотларни қулай шартлар асосида, муддатли тўловга харид қилиш бўйича етакчи ўринни эгаллаб келаётган йирик компания бўлиб, унинг асосий фаолияти аҳолига юқори ва сифатли хизмат кўрсатиш, юртимизнинг чекка манзилларида ҳам компания хизматларини йўлга қўйиш ва бунинг натижасида аҳолининг яшаш тарзини янада яхшилашга йўналтирилган.

Айни пайтда ISHONCH дўконлар тармоғига кирувчи филиалларнинг сони 80 га яқин бўлиб, уларнинг барчаси республикамиз аҳолисини малакали хизматлар ва бир қатор қулайликлар билан таъминлаб келмоқда. Жорий ойнинг илк кунларида ISHONCH дўконлар тармоғи яна 4 та янги филиалини ишга туширди. Ушбу филиаллар Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани, Самарқанд вилояти Нарпай ва Нуробод туманларида ҳамда Сурхондарё вилоятида илк филиал Денов туманида барча учун ўз эшикларини очди. 

Одатдагидек, барча дўконларнинг очилиш маросимлари тантанали равишда бўлиб ўтиб, ташриф буюрган меҳмонлар томонидан рамзий ленталар қирқилди. Таклиф этилган мусиқий гуруҳларнинг чиқишлари барчага қувонч ва аъло кайфият улашди. Ташриф буюрган барча мижозлар дўкон расталарида тақдим этилган маҳсулотларнинг кенг ассортименти билан танишиб чиқишга муваффақ бўлди. Таъкидлаш жоизки, ISHONCH дўконлар тармоғида 7000 дан зиёд маҳсулот турлари мавжуд. Малакали ходимлар келган меҳмонларга барча қизиқтирган маълумотларни тақдим этиб, дўкон бўйлаб ҳамроҳлик қилишди ва харид қилишдаги қулайликлар билан таништириб ўтишди. 

ISHONCH дўконлар тармоғининг мижозлари учун кўзда тутилган қулайликлардан ташқари, мунтазам равишда турли хил танловлар, ютуқли ўйинлар ва акциялар ўтказиб келинади. Ҳозирда ҳам барча филиалларда ISHONCHLI MIJOZ акциясига старт берилган бўлиб, ушбу акция доирасида харидорлар ISHONCH дўконлар тармоғида 2 млн сўм ва ундан юқори харидлар қилиш натижасида 6 та Cobalt автомобили ва 450 та қимматбаҳо совғалардан бирини ютиб олиш имкониятини қўлга киритади. Акция жорий йил 1 майдан 31 июлга қадар, 6 та босқичда бўлиб ўтади. Ҳар бир босқич якунида ғолиблар тасодифий рақамлар генератори орқали, компаниянинг YouTube расмий каналида жонли эфирда аниқланади.

Тез кунларда ISHONCH дўконлар тармоғининг янги филиаллари Самарқанд вилояти Қўшработ ва Булунғур туманлари, Бухоро вилояти Шофиркон тумани, Жиззах вилояти Пахтакор тумани ва Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида ўз фаолиятини бошлайди.

ISHONCH дўконлар тармоғининг барча филиаллари дам олиш кунларисиз аҳолига хизмат кўрсатади ва барча харидорларга сифатли ҳамда малакали ёрдам кўрсатишга тайёр. Сиз ҳам ташриф буюринг ва ўзингиз ишонч ҳосил қилинг.         

Батафсил маълумот, савол ва мурожаатлар учун:

+99873-515-22-22, ishonch_chatbot

Компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал ва саҳифалари:

Telegram: t.me/ishonch  

Instagram: instagram.com/ishonchsavdouz

Facebook: facebook.com/ishonchsavdouz

YouTube: youtube.com/c/ishonchsavdo

Сайт: www.ishonchsavdo.uz

Реклама

Мавзуга оид