Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Хирошимада G7 етакчилари билан учрашувлар ўтказмоқда
Украина президенти Володимир Зеленский Буюк Британия бош вазири Риши Сунакка Хирошимада бўлиб ўтаётган G7 етакчилари саммитида «қирувчи самолётлар коалицияси»ни шакллантиришдаги қўллаб-қувватлови ва етакчилиги учун миннатдорчилик билдирди.
«Биз 14 май куни Буюк Британияда бўлиб ўтган музокаралар чоғида эришилган келишувларни келгусида амалга оширишни муҳокама қилдик. Украина ва Буюк Британия ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ҳақида гаплашдик ва G7 саммити арафасида ўз позицияларимизни келишиб олдик», - дея изоҳ берди Зеленский Сунак билан учрашувга.
Украина президенти саммит доирасида Италия бош вазири Жоржа Мелони билан ҳам учрашган.
«Биз Италиянинг Украинани мудофаа ва сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши ҳамда 13 май куни Италияга ташрифининг биринчи натижаларини муҳокама қилдик. Ҳаво ҳужумидан мудофаа қобилиятини, жумладан, учувчиларимизни тайёрлашни яхшилаш керак», - дея изоҳ берди Зеленский учрашув ҳақида.
Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский G7 («Катта еттилик») давлатлари етакчиларининг саммити бўлиб ўтаётган Хирошимага етиб борганди. Япония телевидениеси унинг келиши ҳақидаги илк кадрларни эълон қилди.
Володимир Зеленский Хирошимадаги G7 саммитида шахсан иштирок этади ва у ерда АҚШ президенти Жо Байден билан учрашади. Бу ҳақда аввалроқ Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак умуммиллий телемарафон эфирида маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:56 / 11.07.2026
Украина Россиядаги стратегик объектларга зарбаларни кенгайтирмоқчи
12:28 / 10.07.2026
Трамп Украинага Patriot учун ракеталар лицензиясини ваъда қилди
21:27 / 08.07.2026
Трамп Украинанинг Россия ичкарисига берган зарбаларини қўллаб-қувватлади
12:11 / 06.07.2026