Ўзбекистон | 08:35 / 27.05.2023
4799
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Миср заргарлик соҳасида кадрлар тайёрлашни бошлайди

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Миср Савдо палаталари уюшмасининг тилла ва заргарлик бўлими бошлиғи Хани Милад Гейд билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Музокаралар давомида мамлакатда заргарлик соҳасини янада ривожлантириш мақсадида ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш, заргарларни Мисрда ўқитишини ташкил этиш ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Миср томонининг айтишича, мамлакатда заргарлик соҳаси сўнгги 15-20 йилларда тез суръатлар билан ривожлана бошлади. Бу Туркия ва Италиядан замонавий асбоб-ускуна ҳамда жиҳозлар кириб келиши билан изоҳланади.

Томонлар ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш мақсадида соҳа вакилларининг ўзаро ишчи  сафарларини ташкил этиш лозимлигини таъкидладилар.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон заргарларининг жорий йил 18-20 ноябрь куни Қоҳирада ўтказиладиган NEBU III халқаро кўргазмасига иштирокини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид