Кампиробод сув омбори ёнидаги шаҳар — Хонобод | Манзил
Яқинда Қирғизистон билан чегара битими тузилиб, Андижон (Кампиробод) сув омбори тўлиқ Ўзбекистон ҳудудида экани тасдиқланган эди. “Манзил” лойиҳаси шу сув омбор сабабли бунёд этилган Хонобод шаҳрига саёҳат қилди. Дарахтлари кўплиги ва яшиллик сақланиб қолгани билан донг таратган Хонобод бугунги кунда туристлар учун ажойиб масканга айланган.
Буюк ипак йўлининг бир қисми ўтгани, тоғдан оқиб келувчи Қорадарё қирғоғида жойлашгани сабаб, Хонобод жойлашган жойда анча қадимдан инсонлар истиқомат қилган. Бу ерга шаҳар мақоми эса 1972 йилдан берилган. Бунга Андижон сув омборининг қурилиши сабаб бўлган.
Бу ерда сув омбори қуриш ҳақидаги илк таклифлар 1917 йилда янграган. Қурилиш ишлари бўйича қарор 1963 йилда эълон қилинган. Ўша пайтда сув омбор қурилиши учун 297 млн рубл ажратилган. Қурилиш 1969 йилда бошланиб, 1983 йилда тугатилган. Сув омборининг энг чуқур жойи 98 метрни ташкил қилади. Энига 6 км, узунлиги эса 20 км. Мана шундай катта сув омбори дамбасини қуриш мақсадида келган ишчилар ва уларнинг оилалари учун қурилган кўп қаватли уйлар, ижтимоий объектлар Хонобод шаҳрининг ташкил топишига сабаб бўлган.
Тўғриси, Хонободдагидек яшил шаҳарни ҳалигача бошқа ҳудудларда учратганим йўқ. Бунга кўрсатувни кўриб ўзингиз амин бўласиз.
Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024
2024 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
17:47 / 15.10.2024