Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 1 июн куни чақирилади
Кеча бўлиб ўтган Сенат кенгашининг навбатдаги мажлисида Олий Мажлис юқори палатасининг қирқ биринчи ялпи мажлисини 1 июн куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Сенат ахборот хизмати маълумотига кўра, видео-конференц-алоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор қонун ва масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги, «Ўзбекистон айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон айрим қонун ҳужжатларига Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонунлар шулар жумласидандир.
Шунингдек, «Телекоммуникациялар соҳасида айрим фаолият турларини амалга оширганлик учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонунлар кўриб чиқилади.
Шу билан бирга, сенаторлар Марказий банкнинг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитади.
Мажлисда Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлисини 2023 йилнинг 1 июн куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026