Ўзбекистон | 12:33 / 02.06.2023
15975
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президенти "Марказий Осиё – ЕИ" саммитига келди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Чўлпонота шаҳрига келди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аэропортда давлат раҳбарини Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раиси - президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Чўлпонотада иккинчи “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити бўлиб ўтади. 

Унинг кун тартибидан минтақа мамлакатларининг Евроиттифоқ билан конструктив мулоқотини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид