Жаҳон | 23:11 / 06.06.2023
9732
1 дақиқада ўқилади

БМТ Каховка ГЭС портлашида жабрланганларга ёрдам жўнатади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аллақачон тошқиндан жабр кўрган ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатмоқда. Уларга ичимлик суви, сувни тозалаш таблеткалари ва бошқа ёрдамлар берилади. 

Фото: Nina Lyashonok/AP

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Каховка ГЭС портлашини Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб киришининг яна бир ҳалокатли оқибати деб атади. 

«Украинанинг Херсон вилоятида рўй берган улкан гуманитар, иқтисодий ва экологик ҳалокат муносабати билан бугун пайдо бўлган фожиали кадрларни ҳаммамиз кўрдик... Бугунги фожиа урушнинг одамлар учун нақадар даҳшатли эканига яна бир мисолдир. Азоб-уқубат косалари бир йилдан кўпроқ вақт давомида тўлиб-тошган», деди Гутерриш. 

БМТ Бош котибига кўра, тинч аҳолига ва муҳим инфратузилмага ҳужумлар тўхтатилиши керак. 

«Биринчи навбатда, мен БМТ Низоми, халқаро ҳуқуқ ва Бош Ассамблея резолюцияларига мувофиқ адолатли дунё қуришга чақираман», деди у. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аллақачон тошқиндан жабр кўрган ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатмоқда. Уларга ичимлик суви, сувни тозалаш таблеткалари ва бошқа ёрдамлар берилади.

 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид