Жаҳон | 09:01 / 06.06.2023
6751
2 дақиқада ўқилади

Кулеба: Украинада қарши ҳужум учун етарлича қурол бор

Украинада қарши ҳужум бошлаш учун етарли қурол бор, деди ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Reuters агентлигига берган интервьюсида. 

Фото: Laura Celmiņa

У қарши ҳужум бошланганми, деган саволга жавоб бермади ва энг муҳими унинг қачон бошланиши эмас, балки Украинанинг ғалабаси билан якунланиши эканини қўшимча қилиб ўтди.

Кулебанинг сўзларига кўра, Украина ғалабаси Киевнинг НАТОга аъзо бўлишига имкон яратиб беради. 

"НАТОга аъзо бўлиш бу урушни тўхтата олмайди, лекин НАТОга аъзолик кейинги урушларни тўхтатади. Шунинг учун минтақада хавфсизликни таъминлашнинг энг яхши йўли - Украина НАТОга аъзо бўладиган нуқтага келишдир", - деди украиналик вазир.

4 июн куни эрталаб Украина Жанубий Донецк йўналишида беш секторда кенг кўламли ҳужумни бошлади, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги 5 июнга ўтар кечаси. 

Таъкидланишича, олдинга йўналтирилган назорат пунктларидан бири бошқарувида Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов бўлган. 

Мудофаа вазирлиги Украина армияси ўз мақсадларига эриша олмаганини маълум қилди.

Россия ҳарбий идораси маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучлари стратегик захирадаги 23- ва 31-механизациялашган бригадаларни жангга киритган, уларга бошқа ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар ёрдам берган. 

Ҳужумга олтита механизациялашган ва иккита танк батальонлари жалб қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид