Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия биринчи марта Украинада Leopard танклари йўқ қилинганини билдирди
Россия Мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар Ғарб давлатлари Украинага олиб келган саккизта Leopard танкини йўқ қилганини билдирмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигининг 5 июнь якунлари бўйича Жанубий Донецк йўналишидаги вазият ҳақидаги баёнотида айтилади.
Хабарда айтилишича, Украина Қуролли кучлари Жанубий Донецк йўналишида, яъни Украинанинг Донецк ва Запорижжя вилоятлари маъмурий чегарасида олдинга силжишда давом этган. «Украина Қуролли кучларининг ҳужумкор бўлинмалари ва ҳарбий қисмлари катта зарар кўрди», деди Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игор Конашенков.
Унинг сўзларига кўра, Украина томонининг бу йўналишдаги умумий йўқотишлари бир ярим мингдан ортиқ одамни, 28 та танкни, жумладан, саккизта Leopard немис ва учта АМХ-10 француз танки, шунингдек, 109 та зирҳли жанговар техникани ташкил қилган. Ушбу баёнотнинг ҳақиқийлигини текширишнинг иложи йўқ.
Россия Мудофаа вазирлиги 4 июнь куни Украина армияси Жанубий Донецк йўналишида кенг кўламли ҳужумни бошлаганини, бироқ Россия Қуролли кучлари ҳужумларни қайтарганини билдирмоқда.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026