Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мудофаа вазири Қатар ҳарбий делегациясини қабул қилди
Бугун, 9 июнь куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Қатар бош вазири ўринбосари — мудофаа ишлари бўйича вазири Холид бин Муҳаммад ал-Атия раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.
Фото: mudofaa.uz
Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида ўтказилган икки томонлама учрашувда генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов қатарлик ҳамкасбини Ўзбекистонга ташрифи билан қутлаб, сўнгги йилларда икки давлат ўртасида ўрнатилган дўстона муносабатлар жадал суръатлар билан ривожланиб, янги тарихий босқичга кўтарилганини таъкидлаб ўтди.
Учрашув давомида вазирлар халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари, хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, унинг ривожланиш истиқболларини муҳокама қилишди.

Шунингдек, икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий соҳада келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам ҳамкорликни давом эттиришнинг истиқболли йўналишлари ҳақида фикр алмашишди.
Мавзуга оид
11:43 / 12.01.2026
Швеция ҳаво ҳужумидан мудофаага 15 млрд крона ажратади
15:22 / 07.01.2026
“Ўзбекистон–2030” стратегияси: мудофаа тизимида янги мақсадлар белгиланади
15:05 / 17.12.2025
Германия: янги денгиз вертолёти сувости кемаларига қарши курашни кучайтиради
07:24 / 11.12.2025