10:47 / 10.06.2023
8092

Тошкент аэропортининг махсус техника парки янги машиналар билан тўлдирилди

Uzbekistan Airports авиакомпанияси 35 тоннагача юк кўтариш қувватига эга, самолёт бортига ва ундан юк ортиш/тушириш учун Германияда ишлаб чиқарилган иккита янги контейнер юклагич харид қилди. 

Фото: Uzbekistan Airports

Ушбу техниканинг юкларни кўтариш максимал баландлиги 5,6 метрни ташкил этади, бу эса ҳар қандай самолётга, барча турдаги контейнерлар ва паллетларни юклаш имконини беради

Бундан ташқари, янги машиналар орқа платформадаги паллетлар ва контейнерларни автоматик равишда айлантириш имкониятига эга, бу ҳаво бандаргоҳининг иш унумдорлигини оширади.

«Замонавий аэропортнинг узлуксиз ишлаши бевосита юк оқимларини бошқариш қобилиятига боғлиқ. Янги контейнер ташувчиларнинг унумдорлиги шу каби ерда хизмат кўрсатиш машиналарига қараганда 40 фоизга юқори. Янги махсус жиҳозлардан фойдаланиш ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш вақтини қисқартиради ва ҳаво бандаргоҳи самарадорлигини оширади», — дейилади Uzbekistan Airports махсус транспорт хизмати хабарида.

2022-2023 йилларда Uzbekistan Airports томонидан Тошкент аэропортининг эксплуатацион фаолиятини яхшилаш мақсадида аэродром мажмуасида универсал тозалаш машиналари, ҳаво кемаларини муздан тозалаш мосламалари, ҳаво кемалари буксирлари, юк ташувчи техника ва бошқалар харид қилинган. 

2023-2024 йилларга мўлжалланган режаларда аэропортни янги турдаги махсус транспорт воситалари ва ҳаво кемаларига ер устида хизмат кўрсатиш воситалари билан таъминлаш кўзда тутилган.

Top