Ўзбекистон | 10:07 / 13.06.2023
8320
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Uzbekistan Airways Тошкентдан Урумчига парвозларни йўлга қўймоқда!

Фото: Uzbekistan Airways

Тошкент ва Урумчи ўртасидаги мунтазам авиақатновларни қайта тиклаш 2023 йил июнь ойи охирига режалаштирилган! 

2020 йилда барча ҳаво алоқалари тўхтатилгандан кейин, бутун авиация бозори мисли кўрилмаган вазиятларга дуч келди. Сўнгги йилларда Uzbekistan Airways мунтазам парвозларни, шу жумладан Хитой шаҳарлари билан алоқаларни тиклаш бўйича кўплаб ишларни олиб борди. 2023 йилнинг январь ойида Тошкент – Пекин – Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига икки марта амалга ошириладиган мунтазам парвозлар тикланди. Июнь ойи охирида эса Тошкентдан Урумчига ва ортга мунтазам рейсларни тиклаш режалаштирилган. 

30 июндан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент – Урумчи – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиаташувларни тикламоқда. Мунтазам парвозлар ҳафтада икки марта, яъни жума/шанба кунлари (ортга қайтувчи рейс кейинги кунга ўтади) амалга оширилади, авиачипталарнинг нархи эса қуйидагича: 

• Тошкент-Урумчи: 2 738 000 сўмдан

• Тошкент-Урумчи-Тошкент: 4 867 000 сўмдан бошланади. 

Тошкент – Урумчи – Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий веб-сайтидан www.uzairways.com, UzAirways иловаси орқали, шунингдек Uzbekistan Airways Sales филиалида ёки авиакомпания агентларидан сотиб олиш мумкин.

Реклама

Мавзуга оид