Жаҳон | 15:16 / 14.06.2023
6573
2 дақиқада ўқилади

Полшада Ярослав Качинский ҳукуматга қайтиши кутилаётгани эълон қилинди

Фото: Reuters

2010 йилда авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган Полша собиқ президенти Лех Качинскийнинг укаси Ярослав Качински вазирлар маҳкамасига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Полша Сейми вице-спикери Ришард Терлецкий маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.

Унга кўра, қарор июнь ойи охирида қабул қилинади. Унинг таъкидлашича, Качинский ҳукмрон консерватив «Қонун ва адолат» (PiS) партиясининг асосчиси ва раиси, шунинг учун ҳам ҳукуматга осонгина қайтиши мумкин. 

Терлецкий қўшимча қилишича, Качинскийнинг вазирлар маҳкамасига қайтиши мумкин бўлган сабабларидан бири парламент сайловлари олдидан партия ва мамлакат бош вазири Матеуш Моравецкий позицияларини мустаҳкамлаш зарурати билан боғлиқ.

Полша Сейми вице-спикерининг сўзларига кўра, Качинский «бош вазир ўринбосари бўлишни ва айни пайтда амалдаги бош вазир ўринбосарларини ишдан бўшатишни хоҳлаяпти». 

Ярослав Качинский 2020-2022 йилларда Полша ҳукумати раҳбарининг ўринбосари сифатида ишлаб, куч тузилмалари блокига масъул бўлган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид