Politico: Вашингтон Киевга қарши ҳужум бўйича талаб қўйди
Қўшма Штатлар Украинага қарши ҳужумда катта муваффақиятларга эришиш учун талабини илгари сурди. Бу ҳақда Politico шарҳловчиси Жейми Деттмер хабар берди.
Журналистнинг эслатишича, Вашингтон омма олдида Киевни қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашда давом этишини бир неча бор таъкидлаган. Бироқ, маълум бўлишича, АҚШ расмийлари украиналикларни кейинги ҳарбий ёрдам олиш учун яқин келажакда жанг майдонида сезиларли муваффақиятларга эришиш кераклиги ҳақида огоҳлантирган.
Деттмернинг қўшимча қилишича, Украинанинг ўзи Россия билан можарода жиддий чоралар кўришга мажбур қилинишига қарши. Украина қўшинларининг муваффақиятсизлиги Ғарбнинг умидларини пучга чиқариши мумкин, дея хулоса қилади Politico шарҳловчиси.
Аввалроқ Марказий разведка бошқармаси собиқ таҳлилчиси Ларри Жонсон Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужум пайтидаги йўқотишларини «ҳаддан ташқари кўп» деб атаган эди. Таҳлилчи буни Киевда етарлича ҳарбий авиация ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари йўқлиги билан изоҳлади.
Мавзуга оид
08:31 / 21.11.2024
РФ ҳужуми таҳдиди туфайли Киевдаги бир қанча элчихоналар ёпилди
14:41 / 20.11.2024
ЕИ давлатлари АҚШ ёрдами қисқарса ҳам Киевни қўллаб-қувватлашга тайёр
12:17 / 13.11.2024
Киев ЕПни Россиядан болаларни қайтаришда ёрдам беришга чақирди
10:13 / 11.11.2024