Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцарияда ҳар йиллик аёллар миллий иш ташлаши бўлиб ўтди
Швейцария шаҳарларида ҳар йили ўтказиладиган аёллар иш ташлаши доирасида аёлларнинг оммавий намойишлари бўлиб ўтди, деб ёзади РИА «Новости».
Бутун мамлакат бўйлаб ўн минглаб одамлар жамиятдаги гендер тенгсизлигига қарши чиқди ва митингларда қатнашди. Энг йирик намойиш Швейцариянинг энг йирик шаҳри – Цюрих марказида бўлиб ўтди. Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, унда 15 мингга яқин аёл иштирок этган. Намойишчилар «Иш ҳақи, вақт, ҳурмат» шиори остида кўчаларга чиқди.
Швейцарияда аёллар иш ташлашлари 1991 йилдан бери ҳар йили 14 июнь куни ўтказиб келинади. Бундан 10 йил муқаддам мамлакат конституциясига эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги, жумладан, меҳнат муносабатлари соҳасида ҳам кафолатланган ўзгартиришлар киритилди.
Бу йил намойишчилар гендер зўравонлигига бутун мамлакат бўйлаб жавоб беришни, шунингдек, туғуруқ таътилини бир йилгача оширишни талаб қилишди.
Мавзуга оид
22:32 / 25.06.2026
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган 43,5 млн доллар активлари тиббиётга йўналтирилди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
19:22 / 16.06.2026