Жаҳон | 14:27 / 16.06.2023
6828
2 дақиқада ўқилади

Байден Украинанинг НАТОга кириши шартларини енгиллаштириши мумкин

АҚШ президенти Жо Байден Украинанинг НАТОга кириши учун дастлабки шартларни енгиллаштириш ғоясини қўллаб-қувватлади, дея хабар бермоқда Politico манбаларга таяниб.

Фото: AP

Уларнинг сўзларига кўра, Америка етакчиси Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш бўйича ҳаракатлар режасидан ташқари альянсга қабул қилинишини маъқуллашга тайёр, у номзод давлат аъзо бўлишдан олдин альянс кўмагида зарур ислоҳотларни амалга ошириши кераклигини кўрсатади. 

«Ушбу талабларсиз Украина ҳали ҳам демократия йўлида қандайдир ўзгаришлар қилиши керак бўлади, бироқ альянс аъзолари шундан сўнг исталган вақтда Киевни бир овоздан ўз клубига қабул қилишлари мумкин», деб ёзади газета. 
 
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг шу ҳафта бошида Вашингтонга сафари чоғида Байден билан бу ғояни муҳокама қилган, дея хабар беради манбалар. «Президент агар бошқа иттифоқчилар режани қўллаб-қувватласа, у бу ғояга очиқ эканини айтди», — деди манбалардан бири. 

Қайд этилишича, Украина номзодига бундай ёндашув ҳақида расмий баёнот НАТОнинг июль ойида Вилнюсда бўлиб ўтадиган саммитида эълон қилиниши мумкин. 

«Биз НАТОдаги иттифоқчиларимиз билан бу таклиф консенсусга эришишга ёрдам бера оладими ёки йўқми, шуни аниқлаш учун ишлаяпмиз», деди Politico нашрига АҚШ расмийси.

Мавзуга оид